Ҳурматли муаллиф!

Андижон давлат тиббиет институти ва I-EDU GROUP МЧЖ хамкорлигида ташкил этилган “International Journal of Scientific Pediatrics” электрон журнали ўз фаолиятини бошлади. Электрон журнал Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 13.01.2022 йил санада №1501 гувоҳномаси билан рўйхатдан ўтган. Электрон журналнинг халқаро стандарт серия рақами (International Standard Serial Number) 07.02.2022 санасида берилган ISSN:2181-2926.

ЖУРНАЛ ҚУЙИДАГИ БЎЛИМЛАР БЎЙИЧА ОРИГИНАЛ ИЛМИЙ МАҚОЛАЛАР ҚАБУЛ ҚИЛАДИ:

  1. Болалар жаррохлиги
  2. Умумий педиатрия масалалари
  3. Болалар аллергологияси ва иммунология
  4. Экопатология масалалари
  5. Болалар кардиологияси
  6. Педиатрияда реанимация амалиёти
  7. Болалар ёшига боғлиқ хулқ-атвор тиббиёти
  8. Болалар психиатрияси ва психология
  9. Ижтимоий педиатрия
  10. Болалар дерматологияси
  11. Болалар эндокринологияси
  12. Болалар гастроэнтерологияси
  13. Болалар гематология ва онкологияси
  14. Болалар юқумли касалликлари
  15. Неонатал ва перинатал тиббиёт
  16. Болалар неврологияси ва генетика
  17. Болалар кардиоревматологияси
  18. Болаларга шошилинч ва тез тиббий ёрдам.
  19. Тиббий биология ва морфология муаммолари
  20. Тиббий таълимни ташкил этиш
  21. Замонавий тиббиётда компютер технологиялари, ахборот тизимлари ва технологиялари, сунъий интеллект.
  22. Соғлиқни сақлаш ва фармакологиядаги истиқболли инновациялар

Электрон журналда хорижий ва мамлакатимизнинг вазирлик ва идоралари, илмий тадқиқот институтлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари, мустақил изланувчилари ва тегишли соҳа мутахассислари илмий мақолаларини чоп этиши мумкин. Илмий мақолалар GoogleScholar, ORCID, Publons ва бошқа платфорларида индексацияланади.

 Журнал ҳақида батафсил маълумотларни www.ijsp.uz сайти орқали танишиб чиқишингиз мумкин.